Ўзбекистон ва Ҳиндистон халқаро ва минтақавий масалалар бўйича фикр алмашдилар

Дата: 16:48, 27-04-2016.

Тошкент. 27 апрел. ЎзТАГ – Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Ҳиндистон сиёсий маслаҳатлашувларининг 12-раунди бўлиб ўтди. Унда иштирок этиш учун Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Сужата Меҳта бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди, деб хабар беради республика ТИВ матбуот хизмати.

“Мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди ҳамда баъзи халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди”, - дейилади хабарда.

Аниқлаштирилишича, суҳбат чоғида “Ўзбекистон-Ҳиндистон мулоқотидаги ижобий ўзгаришлар қайд этилди, хусусан Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг 2015-йил июлдаги Ўзбекистонга ташрифи ва олий даражадаги музокараларнинг самарали якунлари алоқаларни янги босқичга олиб чиққанлиги таъкидланди”.

Шунингдек, учрашувда Ҳиндистон Элчиси Винод Кумар иштирок этди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: