Ўзбекистон ва Ҳиндистон соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Дата: 17:27, 01-03-2016.

Тошкент. 1 март. ЎзТАГ – Ҳиндистоннинг BLK Super Specialty Hospital тиббиёт ташкилоти ва Республика Онкология илмий маркази ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Меморандум томонларнинг соғлиқни сақлаш соҳасида, жумладан, онкология бўйича ҳамкорлигини кенгайтиришга қаратилган. Ҳиндистон томони уч йил давомида онкологик касалликларга эга Ўзбекистон фуқароларига ташхис қўйиш ва уларга маслаҳат беришни ўз зиммасига олди”, - деб таъкидлашди Соғлиқни сақлаш вазирлигида.

Бундан ташқари, меморандум ўзбек шифокорларининг Ҳиндистондаги семинарларда иштироки, ҳинд клиникаларида стажировкадан ўтишини ҳам кўзда тутади. Томонлар турли семинар, давра суҳбати ва симпозиумлар ўтказишга ҳам келишиб олдилар. BLK Super Specialty Hospital экспертлари қўшма лойиҳа ва тадқиқотларда ҳам иштирок этадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: