Ўзбекистон ва Ҳиндистон ТИВ раҳбарлари турли соҳалардаги ҳамкорликни муҳокама қилдилар

Дата: 16:46, 01-11-2016.

Тошкент. 1 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатга ташриф буюрган Ҳиндистон делегацияси раҳбари, Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар давлат вазири Мубашир Жавед Акбарни қабул қилди, деб хабар беради сешанба куни Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

“Суҳбат бошида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Ҳиндистон раҳбариятига мамлакатимиз Биринчи Президенти вафоти муносабати билан ўзбек халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этгани ва қўллаб-қувватлагани ҳамда Ҳиндистон делегациясининг Самарқанд шаҳрига ташрифи доирасида Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтиргани учун миннатдорчилик билдирди”, - дейилади хабарда.

Шундан сўнг таъкидланишича, мулоқот давомида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги муносабатларнинг долзарб масалалари ҳамда минтақавий ва халқаро кун тартиби муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, мунтазамлик касб этган олий ва юқори даражадаги Ўзбекистон-Ҳиндистон сиёсий мулоқоти, ишбилармон доиралар вакиллари ҳамда маданият ва санъат арбобларининг учрашувлари, илм-фан ва таълим соҳасидаги алмашинувлар эришилган келишувларни амалга ошириш ҳамда давлатларимиз ва халқаларимиз ўртасидаги анъанавий алоқаларни чуқурлаштиришга йўналтирилган кўп қиррали ҳамкорликни фаол мустаҳкамлашга имкон беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: