Ўзбекистон ва Индонезия иккитомонлама алоқаларни фаоллаштиришни режалаштирмоқдалар
Тошкент. 6 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Индонезия Республикаси Фавқулодда ва Мухтор элчиси Муҳамад Асрухин билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ташқи сиёсий муассасадан хабар қилишларича, томонлар иккитомонлама муносабатларнинг жорий масалалари юзасидан фикр алмашдилар, ташқи ишлар вазирликлари, иккитомонлама савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар алоқалар бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришдан манфаатдорликларини билдирдилар.
Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси ва Индонезия Республикаси ўртасида 20дан ортиқ хужжатлар имзоланган. Икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг асосий принциплари 1992 йил 23 июндаги ўзбек-индонез қўшма баёноти ва 1995 йил 8 апрелдаги Муносабатлар ва ҳамкорликнинг принципларига доир Қўшма декларацияда белгиланган.
Хусусан, 2001 йилдан бери Самарқанд иқтисоидёт ва сервис институти қошида индонез тилини ўрганиш маркази фаолият юритмоқда. Бу ерда йилига 20 талаба таҳсил олмоқда. Самарқанд Давлат жаҳон тиллари институтида индонез тили ва маданияти хонаси очилган бўлиб, талабалар қўшимча равишда индонез тилини ҳам ўрганмоқдалар.