Ўзбекистон ва Индонезия ўртасидаги товар айланмаси деярли 2,5 бараварга пасайди

Дата: 17:23, 17-08-2015.

Тошкент. 17 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Индонезия ўртасидаги иккитомонлама товар айланмаси деярли 2,5 бараварга пасайиб, 2013 йил якунларидаги $33,6 млндан 2014 йил якунлари бўйича $13,6 млнни ташкил этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Индонезиянинг Ўзбекистондаги элчихонасидан хабар қилишларича, товар айланмасининг ўсиши икки мамлакат тадбиркорлари тўғридан тўғри алоқаларига боғлиқ. Савдо алоқаларини янада ривожлантириш зарур, чунки кўрсаткичлар икки мамлакат салоҳиятини акс эттирмайди.

“Ўзбекистон ва Индонезия ўртасидаги муносабатлар яхши рвожланмоқда. Бунинг учун зарур ҳуқуқий асос мавжуд”, - деб таъкидлашди элчихонадан.

Шу билан бирга, маданият ва таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг ўсиши қайд этилди. Хусусан, бугунгача 110 ўзбек талабалари “Дармасисва” грант дастурида қатнашдилар.

Эслатиб ўтамизки, “Дармасисва” грант дастури Индонезия ОТМда 6 ойдан 1 йилгача таълим олишни кўзда тутади. 2015/2016 академик йилида ушбу стипендияга 30 атрофида ўзбек талабалари қабул қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: