Ўзбекистон ва Иордания илк бор ТИВлараро сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказдилар

Дата: 13:45, 19-09-2019.

Тошкент. 19 сентябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Иордания биринчи марта ТИВлараро сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (УзТАГ).

"17 сентябрь куни Аммон шаҳрида Ўзбекистон ва Иордания ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди", – дейилади Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, делегациялар сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни ривожлантиришга қаратилган ҳамкорликнинг ҳолатини кўриб чиқдилар, минтақавий ва халқаро муаммолар, БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа тузилмалар доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашдилар. .

Томонлар турли даражалардаги сиёсий алоқаларнинг давлатлараро ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш ва сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилиши, узоқ муддатли ва ҳар томонлама характерга эга бўлишидаги муҳим ролини тасдиқладилар. Ўзаро савдо, сармояни ошириш, ўзбек-иордан ҳамкорлигининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Парламентлараро алмашинув ва ҳуқуқий базани кенгайтиришнинг муҳим аҳамияти қайд этилди.

Бундан ташқари, томонлар икки мамлакат савдо-саноат палаталари ўртасида амалий ҳамкорлик ўрнатиш ва Ишбилармонлар кенгашини тузиш бўйича таклифларни алоҳида кўриб чиқдилар.

Музокарада сайёҳлик ва маданий-гуманитар алмашинув масалалари ҳам кўриб чиқилди.

 

Сурат манбаи: kartinki24.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: