Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 20 декабрдан 21 декабрга кўчирилди

Дата: 15:06, 18-12-2014.

Тошкент. 18 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 20 декабрдан 21 декабр кунига кўчирилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Миллий терма жамоанинг Бирлашган Араб Амирликларидаги йиғини доирасида жамоа Иордания терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши зарур эди. Олдин мазкур ўйин 20 декабр куни Дубай шаҳрида ўтказилиши керак эди. Аммо, яқинда Иордания Футбол Уюшмаси мазкур учрашувни бир кунга кўчиришни илтимос қилди. ЎФФ мазкур илтимосни қондирди ва учрашув 21 декабр кунига кўчирилди”, - деб таъкидланади ЎФФ хабарида.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон терма жамоаси мазкур йиғин давомида Иорданиядан ташқари Ироқ (25 ва 28 декабр) терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ҳам ўтказади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: