Ўзбекистон ва Иордания термалари ўртасидаги ўйин 10 ноябрда “Пахтакор” стадионида ўтказилади

Дата: 07:24, 02-11-2016.

Тошкент. 2 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Иордания термалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини 10 ноябрда “Пахтакор” стадионида ўтказилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

“Ўйин Россиядаги 2018 йилги Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши ўйини олдидан тайёргарлик ўйини сифатида ўтказилади. Ўзбекистон терма жамоаси 4 ноябрда Тошкентда навбатдаги йиғинига киришади”, - деб таъкидлашди Футбол федерациясида.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон терма тўрт ўйиндан сўнг гуруҳда 9 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Эрон термаси 10 очко билан 1-ўринда, Жанубий Корея термаси 7 очко билан 3-ўринда бормоқда. Россиядаги ЖЧга тўғридан тўғри гуруҳдан икки жамоа чиқади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: