Ўзбекистон ва Қирғизистон 2016-2017 йилларга мўлжалланган ТИВаро ҳамкорлик дастурини имзоладилар

Дата: 14:45, 19-10-2016.

Тошкент. 19 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қирғизистон делегацияси раҳбари Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев билан учрашди. Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати чоршанба куни хабар қилди.

“Суҳбат чоғида икки ва кўп томонлама шаклдаги Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди”, - деб таъкидланади хабарда.

Мулоқот давомида турли даражаларда икки томонлама алоқаларни ва уларнинг самарадорлигини фаоллаштиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги таъкидланди.

“Учрашув якунига кўра 2016-2017-йилларга мўлжалланган вазирликлараро ҳамкорлик дастури имзоланди”, - деб хулоса қилинади хабарда.

 Муассасанинг эслатишича, Эрлан Абдилдаев Тошкентга 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида иштирок этиш учун ташриф буюрган. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: