Ўзбекистон ва Қирғизистон бир бирига эркин автомобиль транзитини кафолатлади

Дата: 14:05, 04-01-2018.

Тошкент. 4 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қирғизистон бир бирига эркин автомобиль транзитини кафолатлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу 2017-йилнинг 30-декабрь куни кучга кирган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 1996-йил 4-сентябрдаги халқаро автомобил қатновлари тўғрисидаги Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Баённома билан кўзда тутилган. 

Ўзбекистон ТИВ хабар қилишича, баённома ҳукуматлараро битимни қўллаш кўламини кенгайтириш орқали транспорт коммуникациялари соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш мақсадида қабул қилинган.

 Ҳужжатга кўра, томонлар ўз давлатлари ҳудудида эркин транзит режимини бир-бирига тақдим этадилар ва кафолатлайдилар, шунингдек, "Тошкент - Андижон - Ўш - Иркештам - Қашғар" автомобил йўналиши бўйлаб ташиш учун қулай шарт-шароитлар яратадилар.

Сурат манбаи: https://www.spot.uz/ru/2018/01/03/auto/

Янгилик билан ўртоқлашиш: