Ўзбекистон ва Қирғизистон биргаликда аксилтеррор ўқувлари ўтказди

Дата: 14:36, 03-04-2014.

Тошкент. 3 апрель. ЎзТАГ – 27 март куни Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг тегишли органлари биргаликда “Восток-Антитеррор-2014” деб номланган аксилтеррор ўқувлари ўтказди, дея хабар беради 12uz.com.
Бу ўқувлар Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар орасида терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши кураш бўйича ҳамкорлик дастури доирасида ШҲТ Ҳудудий аксилтеррор структураси кенгашининг 2014 йил 20 мартдаги қарорига мувофиқ ўтказилди.
Аксилтеррористик ўқувларда икки мамлакат тегишли вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон мудофаа вазирлиги, ички ишлар ва фавқулодда ҳолатлар ва фуқаро мудофааси вазирликлари вакиллари қатнашди.
Ўқувларга кузатувчи сифатида Қозоғистон, Хитой, Россия, Тожикистон ва ШҲТ Ижроя кенгаши делегациялари иштирок этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: