Ўзбекистон ва Қирғизистон биргаликда автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин

Дата: 18:04, 06-09-2017.

Тошкент. 6 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қирғизистон биргаликда автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

 Ушбу таклиф билан Қирғизистонга ташрифи доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев чиқди.

“Агар биз бизнесга ҳалақит бермасак, улар ўзлари йўл топиб олишади”, - деб иқтибос келтиради қирғиз ОАВ Мирзиёевнинг ҚР бош вазири Сапар Исаков билан учрашувидаги сўзларидан.

Шунингдек, ўзбек етакчиси товар айланмасининг режалаштирилаётган ҳажмларини баҳолаб ўтди.

“Товар айланмасини 500 млн долларга етказишни режалаштираётганимиз бу озми ё кўпми? Мен бу оз деб ҳисоблайман. Чунки бизнинг имкониятларимиз катта. Нега Қирғизистонда машиналар йиғишимиз мумкин эмас. Бу иш жойлари ва учинчи мамлакатларга сотиш дегани. Нега матолар ишлаб чиқишимиз мумкин эмас? Сизларда қишлоқ хўжалик машинасозлиги соҳасида бренд бор, шу орқали сотиш, қўшма корхона яратиш мумкин. Бизда мевалар 1,5 ой олдин пишади, сизларда 1,5 кейинроқ”, - деди Ўзбекистон президенти.

Эслатиб ўтамизки, 5-6 сентябрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикасида давлат ташрифи билан бўлиб турибди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: