Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирлари телефонда мулоқотда бўлдилар

Дата: 15:47, 09-04-2018.

Тошкент. 9 апрел. ЎзТАГ – Куни-кеча, 8 апрель куни Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирлари Абдулла Орипов ҳамда Сапар Исаков ўртасида телефон мулоқоти ўтказилди, деб хабар беради Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати.

“Ҳукуматлар раҳбарлари 7 апрель куни ўзбек-қирғиз чегарасида юз бериб, 1984 йилда туғилган М.Ф.М исмли Қирғиз Республикаси фуқаросининг ўлимига олиб келган ҳодисани муҳокама қилишди. Томонлар 9 апрель куни икки давлат чегара хизмати раҳбарияти, шунингдек, бошқа тегишли муассасалар иштирокида учрашув ўтказиш ҳақида келишиб олдилар”, - дейилади хабарда.

Яқин орада ишчи гуруҳи ҳодисани батафсил ўрганади ва натижалар бўйича ҳисобот беради.

Сурат манбаи: https://rus.ozodlik.org/a/28902348.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: