Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара муассасалари чегарадаги вазиятни муҳокама қилдилар

Дата: 14:47, 15-12-2014.

Тошкент. 15 декабр. ЎзТАГ – Ўш шаҳрида Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара муассасаларининг биргаликдаги йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Миллий хавсизлик хизмати Давлат чегарасини қўриқлаш бўйича қўмитаси хабарига асосланган ҳолда.

“Учрашувда чегара муассасалари раҳбарларининг биринчи ўринбосарлари ва ўзбек-қирғиз давлат чегараси участкаларини бевосита қўриқлаш билан шуғуланувчи ҳарбий қисмлари командирлари қатнашдилар. Томонлар Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегарасидаги юзага келаётган замонавий хавфлар ва вазиятни муҳокама қилдилар, 2014 йилда чегара вакиллари девонлари иш фаолиятига якун ясайдилар ва 2015 йилда ўзбек-қирғиз давлат чегарасидаги барқарорликни таъминлаш бўйича ишлар, шунингдек, келаси йилги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб олдилар”, – деб қайд этилади Ўзбекистон Миллий хавсизлик хизмати Давлат чегарасини қўриқлаш бўйича қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Бундан ташқари, чегаранинг биргаликдаги қўриқланаётган участкалари муаммоли жиҳатлари ва уларни ҳал қилиш йўллари ҳам кўриб чиқилди.

Учрашув охирида томонлар ўзаро қизиқиш уйғотган барча масалалар, ўзбек-қирғиз давлат чегарасини ишончли қўриқлашни таъминлашга доир ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёргарликлари ва бундан манфаатдорликларини билдирдилар.

Хабарда айтилишича, учрашув ўзаро тушуниш ва конструктив диалог руҳида ўтган. Унинг якунлари бўйича протокол тузилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: