Ўзбекистон ва Қирғизистон чегаранинг баҳсли участкаларини демаркация қилиш бўйича ишларни ўтказдилар

Дата: 17:18, 30-05-2017.

Тошкент. 30 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қирғизистон чегаранинг баҳсли участкаларини демаркация қилиш бўйича ишларни ўтказдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон ТИВга асосланган ҳолда.

“21-26 май кунлари Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳукумат делегацияларининг Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ишчи гуруҳлари учрашуви бўлиб ўтди”, - дейилади сешанба кунги хабарда.

Ташқи сиёсий муассаса маълумотларига кўра, учрашув доирасида Ўзбекистон-Қирғизистон чегараси участкаларида камерал ишлар олиб борилди, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Андижон вилояти билан Қирғизистоннинг Ўш вилояти туташган ҳудудлардаги Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасида қўшма топографик ва ер тузиш ишлари бўлиб ўтди.

Шунингдек, музокаралар давомида Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасини делимитация қилиш бўйича оралиқ Шартнома лойиҳаси тайёрлаш масалалари ҳам муҳокама қилинган.

“Музокаралар якунига кўра баённома имзоланди”, - деб хулоса қилинади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: