Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараолди ҳудудида логистик марказлар ташкил этилади – элчи

Дата: 11:31, 30-01-2019.

Тошкент. 30 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараолди ҳудудида логистик марказлар ташкил этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида, деб маълумот беради Tazabek, Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси Комил Рашидов 29 январдаги брифингда гапириб берган.

Ҳозирги пайтда Ўш вилояти ҳудудида пластмасса деразалар ва эшиклар ҳамда кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш бўйича IMZO KG ва ARTEL каби қўшма корхоналар фаолият юритмоқда. “Келажакда кир ювиш машиналари ишлаб чиқаришни кенгайтиришни режалаштираяпмиз”, - деб қўшимча қилди ўзек дипваколатхонаси раҳбари.

К. Рашидовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистондан ҚРга асосан тўқимачилик маҳсулотлари, мева-сабзавотлар, минераллар, пластмассадан ясалган буюмлар ва автомобиль техникаси олиб келинмоқда. Шу билан бирга Қирғизистондан Ўзбекистонга қурилиш материаллари, электроэнергия, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва сут маҳсулотларининг баъзи турлари етказиб берилмоқда.

Сурат манбаи: http://kabar.kg

Янгилик билан ўртоқлашиш: