Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида Ишонч чоралари бўйича давлатлараро битим кучга кирди

Дата: 11:16, 09-02-2018.

Тошкент. 9 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида Ишонч чоралари бўйича давлатлараро битим кучга кирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2018-йилнинг 6-феврал куни Чегара ҳудудида ишонч чоралари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги Битим кучга кирди. Ҳужжат 2017-йил 6-октябрда Тошкент шаҳрида имзоланган”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамизки, келишув 2017-йил 6-октябрда Қирғизистоннинг ўша вақтдаги президенти Алмазбек Атамбоевнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида имзоланган эди.

Сурат манбаи: https://www.news.tj/en/news/tajik-nationals-reportedly-not-allowed-crossing-kazakh-kyrgyz-border

Янгилик билан ўртоқлашиш: