Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегараларини келишишда ҳудудларни ўзаро алмашишни қўлламоқда

Дата: 18:12, 22-08-2017.

Тошкент. 22 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегараларини келишишда ҳудудларни ўзаро алмашишни қўлламоқда. Бу ҳақида Ўзбекистоннинг ҚРдаги элчиси Комил Рашидов маълум қилди, деб ёзади қирғиз маҳаллий ОАВлари.

“Бу халқаро ҳуқуқ принциплари, манфаатларни ҳисобга олиш ва ер участкалари билан муқобил ҳолда алмашиш, бу низомимизда ёзиб қўйилган. Бу халқаро меъёрлар принципи”, - деди Рашидов Бишкекдаги матбуот анжуманида.

Элчи давлат чегарасининг қайси участкалари келишилмаган, деган саволни жавобсиз қолдирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: