Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалаларини муҳокама қилдилар

Дата: 13:46, 02-02-2017.

Тошкент. 2 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қирғизистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Данияр Сидиков билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

“Суҳбат давомида Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳлари фаолиятининг амалий жиҳатлари икки давлат раҳбарларининг тегишли топшириқларини амалга ошириш нуқтайи назаридан муҳокама қилинди”, - дейилади ташқи сиёсий муассаса хабарида.

Шунингдек, учрашувда турли даражаларда бўлажак Ўзбекистон-Қирғизистон учрашувлари билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: