Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегарасининг 55 баҳсли участкаларини текширувдан ўтказдилар

Дата: 13:34, 17-10-2016.

Тошкент. 17 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегарасининг 55 баҳсли участкаларини текширувдан ўтказдилар, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

“Тасдиқланган жадвалга мувофиқ 2016-йилнинг 5-14-октябр кунлари Андижон ва Фарғона шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ҳукумат делегацияларининг ишчи гуруҳлари учрашувлари бўлиб ўтди”, - дейилади ташқи сиёсий муасаса хабарида.

ТИВ маълумотларига кўра, учрашувлар давомида Ўзбекистон Республикасининг Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари билан Қирғизистон Республикасининг Жалолобод, Ўш ва Боткент вилоятлари туташган ҳудудларда Давлат чегараларидаги 55та участкада қўшма дала текширувлари ўтказилди.

Таъкидланишича, музокаралар якунларига кўра томонлар протокол имзоладилар.

“Учрашувлар дўстона шароитда, турли даражалардаги сўнгги Ўзбекистон-Қирғизистон мулоқотлари каби руҳда ўтди”, - деб якунланади ТИВ хабари.

Янгилик билан ўртоқлашиш: