Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегарасининг 56 баҳсли участкаларини келишиб олдилар

Дата: 11:01, 14-11-2016.

Тошкент. 14 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбeкистон ва Қирғизистон ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашувлари якунланди, томонлар унинг якунлари бўйича давлат чегарасининг 56 баҳсли участкаларини келишиб олдилар, деб хабар беради ЎзР. ТИВ матбуот хизмати.  

Аниқлаштирилишича, тасдиқланган режа-жадвалга биноан 8-13-ноябр кунлари Фарғона шаҳрида давлатлараро чегарани делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учрашувлари бўлиб ўтди.

“Ўзбекистон Республикасининг Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари билан Қирғизистон Республикасининг Боткен, Жалолобод ва Ўш вилоятлари туташган ҳудудларда Давлат чегараларасининг аввал мувофиқлаштирилмаган 14 участкасида қўшма дала текширувлари ва инструментал топографик расмга олиш тадбирлари ўтказилди”, - дейилади ТИВ хабарида.

"7 участка бўйича ишчи гуруҳларнинг позициялари келишиб олинди. Шундай қилиб, 13 ноябр ҳолатига кўра томонларнинг позициялари мос келган участкаларнинг умумий сони 56тани ташкил этди”, - деб хулоса қилади ўзбек томони.

Учрашувлар якунларига кўра тегишли баённома имзоланди ва бошқа мувофиқлаштирилмаган участкалардаги дала топографик-ер тузиш ишларини ўтказишнинг режа-жадвали келишиб олинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: