Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегарасининг 80% келишиб олдилар

Дата: 16:18, 04-09-2017.

Тошкент. 4 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон-Қирғизистон икки давлат ўртасидаги чегара умумий узунлигининг 80%ини қамраб олган Давлат чегараси тўғрисидаги шартнома лойиҳасини келишиб олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон ТИВ маълумотларига кўра, юқоридаги масалага доир музокаралар 21-31 август кунлари Бишкек ва Тошкент шаҳарларида бўлиб ўтди.

Муҳокамалар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат делегацияси ишчи гуруҳи ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумат делегациясининг топография ва ер тузиш ишчи гуруҳи ўртасида ўтказилди.

“Томонлар икки давлат ўртасидаги чегара умумий узунлигининг 80%ини қамраб олган Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегараси тўғрисидаги шартнома лойиҳаси муҳокама қилиб, келишиб олдилар ҳамда давлатлараро ҳужжатга тегишли иловалар тайёрладилар”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: