Ўзбекистон ва Қирғизистон икки йирик транспорт лойиҳаларига қизиқиш билдирдилар
Тошкент. 7 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қирғизистон икки йирик транспорт лойиҳаларига қизиқиш билдирдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўл магистрали лойиҳасини тез фурсатда амалга оширишдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди, бу, шубҳасиз, минтақа ички товар айланмасининг ўсишига ва Марказий Осиёнинг “Шарқ – Ғарб” йўналиши бўйича манфаатли транзит бўғини сифатидаги жозибадорлигининг ошишига кўмаклашиши қайд этилди”, - дейилади давлат раҳбарларининг қўшма баёнотида.
Шунингдек, кенг минтақа давлатлари ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни сезиларли даражада кенгайтиришга имкон берадиган ҳамда уларнинг иқтисодий ривожланишига қўшимча туртки берадиган “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” янги автомобил йўлагини шакллантириш муҳимлиги эътироф этилди.
Эслатиб ўтамизки, 5-6 сентябрда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга давлат ташрифини амалга оширди.