Ўзбекистон ва Қирғизистон иккитомонлама муносабатлар ва чегараолди ҳамкорлигини янада ривожлантиришни муҳокама қилишади

Дата: 16:02, 25-10-2016.

Тошкент. 25 октябр. ЎзТАГ – 26 октябрда бош вазир ўринбосари Адҳам Икромов бошлиқ Ўзбекистон делегацияси иккитомонлама келишувларни амалга ошириш доирасида Ўш шаҳрига (Қирғизистон) ташриф буюради, деб хабар қилади Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

“Президент Девони, Ҳукумат, Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари, давлат ва ижтимоий тузилмаларнинг вилоятдаги бўлимлари, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари, ишбилармон доира раҳбарлари, фермерлар, илм-фан ва маориф, маданият ва санъат арбобларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Қирғизистоннинг юқори мансабдор шахслари ва қўшни Боткент, Жалолобод ва Ўш вилоятлари вакилларидан иборат делгация билан учрашув ва музокаралар ўтказади”, - дейилади сешанба куни тарқатилган хабарда.

Ташриф доирасида икки томонлама муносабатлар ва чегара ҳудудларида ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг амалий масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилганлиги ҳам таъкидланган.

Эслатиб ўтамизки, 1-октябр куни Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Муҳамметкалий Абдулгазиев бошчилигидаги делегация Ўзбекистон томонининг таклифига биноан Андижон шаҳрига ташриф буюрган эди.

Ушбу учрашув якунларига кўра Ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: