Ўзбекистон ва Қирғизистон қиймати $200 млндан зиёдлик шартномалар имзоладилар
Тошкент. 11 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қирғизистон қиймати $200 млндан зиёдлик маҳсулотлар етказиб бериш бўйича шартномалар имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Қирғиз Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги хабарига асосланган ҳолда.
Шартномалар 2017 йил 6 октябрда Тошкентда бўлиб ўтган “Ўзбекистон- Қирғизистон 2017” бизнес-форуми доирасида бўлиб ўтди.
“Хусусан, биргаликда автобуслар йиғиш, қишлоқ хўжалик техникаларини ишлаб чиқариш, кир ювиш машиналари йиғиш, дилерлик марказлари ташкил қилиш, кабель маҳсулотлари етказиб бериш, Ўш шаҳрида савдо-кўнгилочар марказини қуриш, Қирғиз Республикаси ҳудудида “Артель” техник мактаби филиалини қуриш ҳақида келишиб олинди”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, автомобиль қурилиш фирмалари, икки мамлакат заргарлари иттифоқлари ўртасида меморандумлар имзоланди, шиналар, сув, асал, ўсимлик ёғи, табиий тош ва травертин етказиб бериш бўйича келишувлар имзоланди.
Эслатиб ўтамизки, бизнес-форумда вазирлик ва муассасалар вакиллари, савдо, сармоя ва саноат корхоналари раҳбарлари иштирок этдилар. Форум ишида икки давлатдан жами 500 ортиқ тадбиркорлар қатнашишди.