Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида йўловчи автобуслари қатнай бошлайди

Дата: 16:23, 29-01-2018.

Тошкент. 29 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қирғизистон халқаро автомобиль транспорти соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг матбуот хизматига таянган ҳолда.

Муассасанинг маълумотларига кўра, 22 январ куни Тошкентда халқаро автомобиль ташувлари бўйича ўзбек-қирғиз ваколатли органларининг учрашуви бўлиб ўтди. Икки томонлама учрашувда қирғиз делегацияси билан икки мамлакат ўртасида автобусларда йўловчиларни мунтазам равишда ташишни ташкиллаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Хусусан, “Тошкент-Бишкек” (Ғишт-Кўприк / Жибек-Жоли ўтиш пункти орқали), “Андижон-Ўш” (“Дўстлик” ва “Достик” назорат пунктлари орқали) ва “Фарғона-Ўш” (“Ўзбекистон” / “Қизил-Қия” назорат пунктлари орқали) йўналишларида доимий автобус қатновини қайта тиклаш учун зарур тадбирларни амалга оширишга келишиб олинди.

Тадбирлар натижаси бўйича йиғилиш протоколи имзоланди.

Сурат манбаи: https://liter.kz/ru/news/show/41232-passazhirskii_avtobus_shymkent-tashkent_budet_kursirovat_ezhednevno

Янгилик билан ўртоқлашиш: