Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги Ўш шаҳрида умумтаълим мактабини қуриш тўғрисида битим кучга кирди

Дата: 17:10, 27-12-2017.

Тошкент. 27 декабр. ЎзТАГ – 26 декабрда 2017 йилнинг 28 июль куни Бишкек шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида умумтаълим мактабини қуриш тўғрисидаги Битим 2017-йил кучга кирди, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги.

“Битимнинг мақсади Ўзбекистон томони маблағи ҳисобидан 630 ўринли умумтаълим мактабини қуриш ва уни Қирғизистон томонига мулк сифатида беғараз топширишдан иборат”, - дейилади хабарда.

Сурат манбаи: https://rus.ozodlik.org/a/28757972.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: