Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги солиқ қонунчилигига риоя этиш тўғрисидаги битим кучга кирди

Дата: 14:09, 28-12-2017.

Тошкент. 28 декабр. ЎзТАГ – 26 декабрда 2017-йилнинг 5-сентябр куни Бишкек шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи чоғида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Солиқ қонунчилигига риоя этиш масалалари бўйича ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги битим кучга кирди, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

“Мазкур ҳужжат солиқ масалаларида ҳамкорлик қилиш ва ўзаро ёрдам бериш ҳамда тажриба ва ахборот алмашишнинг самарали механизмларини кенгайтириш учун ҳуқуқий асос яратишга ҳамда икки давлатда солиқ қонунчилиги бузилишини олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган”, - дейилади хабарда.

Ушбу Битим доирасида ҳамкорлик томонлар давлатларининг солиқ идоралари орқали бир-бирларига ёрдам бериш тўғрисида сўров жўнатиш йўли билан амалга оширилади.

Сурат манбаи: http://nabludatel.ru/news/v-pravitelstve-obsuzhdayut-novye-nalogi.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: