Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 50%га ўсди

Дата: 11:28, 04-12-2018.

Тошкент. 4 декабр. ЎзТАГ – 2018 йилнинг январ-октябр ойларида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси $325 млнга етди, бу эса 2017 йилнинг муқобил давридагига нисбатан 50%га кўпдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар иқтисодиёт вазири О. Панкратов бошчилигидаги Қирғизистон делегациясининг Тошкентга 28 ноябрдан 1 декабргача давом этган ташрифи давомида маълум қилинди.

“Бу йил икки томонлама савдода фаол ўсиш кузатилмоқда. 2018 йил январ-октябр ойларида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси $325 млнга етди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 50%га кўпдир”, - дейилади Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.

Шунингдек, икки давлат раҳбарлари олий даражадаги учрашувлари доирасида яқин келажакда икки томонлама товар айирбошлаш ҳажмини $500 млнга ошириш вазифаси қўйилгани таъкидланди. Томонлар топшириқ режалаштирилган вақтда бажарилишига қатъий ишонч билдиришди.

Таъкидланишича, музокаралар давомида бир қатор битимларга эришилди. 1 декабр куни, Қирғизистон делегациясининг ташрифи якунлангач, Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлигида якуний баённомани имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Сурат манбаи: https://knews.kg/2017/09/04/kyrgyzstan-i-uzbekistan-novye-gorizonty-otnoshenij/

Янгилик билан ўртоқлашиш: