Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирларининг ўринбосарлари кенг доирадаги масалаларни муҳокама қилдилар

Дата: 12:25, 16-11-2018.

Тошкент. 16 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қирғизистон Ташқи ишлар вазирларининг ўринбосарлари Дилшод Ахатов ва Динара Кемеловалар икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва уларни мустаҳкамлаш истиқболларини батафсил муҳокама қилдилар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ўзаро алоқаларнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

“Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорликни муттасил ривожлантиришнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланган олий ва юқори даражадаги бўлажак учрашувларнинг жадвали ва кун тартибига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорликни муттасил ривожлантиришнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланган олий ва юқори даражадаги бўлажак учрашувларнинг жадвали ва кун тартибига алоҳида эътибор қаратилди”, - дейилади хабарда.

Икки давлат Бош вазирлари иштирокида 2018-йилнинг 29-30-март кунлари бўлиб ўтган Ўзбекистон чегарадош вилоятлар ҳокимлари ва Қирғизистон Ҳукуматининг чегарадош вилоятлардаги мухтор вакиллари кенгашининг биринчи йиғилиши савдо-иқтисодий, инвестицион, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳалардаги горизонтал алоқаларни жадаллаштириш имкони берди. Кенгашнинг иккинчи йиғилишини жорий йилнинг декабр ойида ўтказиш режалаштирилган.

“Томонлар суҳбат чоғида буюк ёзувчи Чингиз Айтматовнинг 90-йиллиги икки мамалакатда кенг нишонланиши ўзбек ва қирғиз халқлари ҳаётидаги ёрқин воқеа бўлгани эътироф этдилар”, - деб хулоса қилинади хабарга.

Сурат манбаи: knews.kg

Янгилик билан ўртоқлашиш: