Ўзбекистон ва Қирғизистон темир йўл бўйича ишларни тезлаштиришга келишиб олдилар

Дата: 14:08, 06-09-2017.

Тошкент. 6 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қирғизистон темир йўл бўйича ишларни тезлаштиришга келишиб олдилар, президент Шавкат Мирзиёев чегераолди ҳудудларида Ҳокимлар кенгашларини тузишни таклиф қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Икки давлат раҳбарлари аввалги мулоқотларида минтақада самарали транспорт йўлларини ривожлантириш, Қирғизистон ҳудуди орқали Хитой билан боғлайдиган қисқа масофали темир йўл барпо этиш бўйича музокаралар олиб борган эди. Бу галги учрашувларда унинг ҳуқуқий асосларини яратишни жадаллаштириш бўйича келишиб олинди”, - дейилади Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарида.

Шундан кейин таъкидланишича, қисқа вақт ичида ҳудудларимиз ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланди. Қирғизистоннинг Баткен, Жалолобод, Ўш вилоятлари вакилларининг Андижон шаҳрига, Ўзбекистон делегациясининг Ўш шаҳрига ташрифи амалий натижалар тасдиғидир.

“Президентимиз шартномавий мажбуриятларни амалиётга изчил татбиқ этиш мақсадида чегараолди ҳудудларда Ҳокимлар кенгаши тузишни таклиф қилди”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, 5 сентябрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоенинг таклифига биноан Қирғизистон га расмий ташрифини бошлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: