Ўзбекистон ва Қирғизистон темир йўл ва ҳаво транспорти бўйича ишларни фаолллаштиради

Дата: 17:00, 22-12-2017.

Тошкент. 22 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қирғизистон “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли ва “Бишкек-Тошкент” маршрути бўйлаб ҳаво алоқаси бўйича ишларни фаолллаштиради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу масалалар 21 декабрь куни Қирғизистон президенти Сооронбай Жеэнбеков ва КР транспорт ва йўллар вазири Жамшитбек Калиловларнинг учрашувида муҳокама қилинди.

Хусусан, вазир 2017 йил 25 декабрда “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўл қурилиши бўйича экспертлари гуруҳи уч томонлама йиғилишда қатнашиш учун Тошкентга йўл олаётганини билдирди. 27 декабда эса вазирлар даражасида уч томонлама йиғилиш бўлиб ўтиши, унда темир йўл қурилиши билан боғлиқ барча масалалар муҳокама қилиниши ҳам хабар қилинди.

Бундан ташқари, 23 декабрь куни “Бишкек-Тошкент” рейси қайта тикланади. Кириб келаётган 2018 йилда “Ўш-Тошкент-Ўш” йўналишидаги парвозлар қайта тикланади.  “Автомобиль ва йўловчи транспорти бўйича мавжуд муаммоларни ҳал қилиш учун биз 2017 йил 25 январда ўзбек томони билан учрашамиз, ва умид қиламанки, бир қарорга келамиз”, - деб иқтибос келтиради ҚР Транспорт ва йўллар вазирлиги матбуот хизмати Калиловнинг сўзларидан. 

Сурат манбаи: https://www.ritmeurasia.org/news--2017-02-15--zheleznoe-davlenie-na-kyrgyzstan-28420

Янгилик билан ўртоқлашиш: