Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегациялари чегара масаласини муҳокама қилдилар

Дата: 14:11, 25-01-2018.

Тошкент. 25 январ. ЎзТАГ – 21-январ куни Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг Ўш шаҳрида тўрт кун давом этган навбатдаги учрашуви якунланди, деб хабар беради ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

“Музокараларда Ўзбекистон-Қиғизистон давлат чегарасидаги қолган участкаларни тавсифлаш бўйича иш давом эттирилди”, - деилади хабарда.

Учрашув дўстлик ва яхши қўшничилик руҳида ўтди.

Сурат манбаи: http://www.inform.kz/ru/kyrgyzstan-kazakstanmen-shekaradagy-bakylau-otkizu-beketin-zhangyrtady_a2956534

Янгилик билан ўртоқлашиш: