Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлараро комиссиялари йиғилишлари якунлари бўйича якуний хужжатлар имзоланди

Дата: 15:33, 17-08-2017.

Тошкент. 17 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлараро комиссияларининг Бишкекдаги йиғилишлари якунлари бўйича якуний хужжатлар имзоланди, деб хабар қилади КирТАГ ҚР ҳукумати матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида ҳамкорлик бўйича иккитомонлама ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 8-йиғилиши баённома, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилишининг 31-сонли баённомаси имзоланди”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, 16 августда Бишкекда Ўзбекистан бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон бош вазири Сооронбай Жээнбеков раислигида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида ҳамкорлик бўйича иккитомонлама ҳукуматлараро комиссиялар йиғилиши ва Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси давлат чегараларини  делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссиялар йиғилиш бўлиб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: