Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари раҳбарлари икки мамлакатнинг тўлақонли ҳамкорлигига тайёрликларини билдирдилар

Дата: 16:17, 08-08-2017.

Тошкент. 8 август. ЎзТАГ – Душанба, 7 августда, Қирғизистон Республикаси бош вазири Сооронбая Жээнбековнинг Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан телефон мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақида ҚР ҳукумати матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари раҳбарлари икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг ва қирғиз-ўзбек давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилдилар.

“Сиз ва Ўзбекистон делегациясини Қирғизистонда кўришдан мамнун бўламиз”, - дея таъкидлаб ўтган Жээнбеков ўзбек ҳамксибига мурожаат қилган ҳолда.

Маълумки, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида 15-17 август кунлари бўлиб ўтадиган ҳукуматлараро комиссияларнинг навбатдаги йиғилишларида қатнашиш учун ушбу давлатга ишчи ташрифи билан боради.

Мулоқотда Ўзбекистон бош вазири ўзбек томонининг Қирғизистонда жорий йилнинг октябрида Ўзбек маданияти кунларини ўтказишга тайёрлигини тасдиқлади. Шунингдек, у қирғиз томонига 2017 йил 3 август куни Иссиқкўл вилояти ҳудудида автофалокатга учраган ўзбекистонлик фуқароларга ўз вақтида ёрдам кўрсатилгани учун миннатдорчилик билдирди.

ҚР бош вазири Сооронбай Жээнбеков эса ўзбек томонига Ўшда 630 ўринли умумтаълим мактабини қуриш ҳақидаги қарор учун миннатдорчилик изҳор қилди.

Олдин хабар берилгани каби, 2017 йил 5 августда Ўзбекистон Республикасининг қўшни давлатдаги Иссиқкўл вилояти ҳудудида автофалокатга учраган 6 фуқароси махсус рейс билан Тошкентдаги Республика тезкор тиббиёт илмий-тадқиқот марказига олиб келинган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: