Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзаро давлат чегараларининг фақат 208 километрини келишиши қолди

Дата: 16:35, 05-10-2017.

Тошкент. 5 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзаро давлат чегараларининг фақат 208 километрини келишиши қолди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) қирғиз ОАВга асосланган ҳолда.

Қирғизистон ҳукумати маълумотига кўра, ЎзР ва ҚР ўртасидаги қирғиз-ўзбек давлат чегараси тўғрисидаги шартномада умумий чегаранинг 1378 километридан 1170 кмри белгиланган, бу чегаранинг 85%ни ташкил қилади. Қолган 208 километри (15%) йил охирига қадар аниқланиши мумкинлиги хабар қилинган эди.

Бу ҳақида сўз Қирғизистон Республикаси давлат раҳбари маъмуриятининг ташқи сиёсат бўлими мудири Айзада Субакожоеванинг маҳаллий журналистлар билан учрашувида кетди. Унинг сўзларига кўра, 5-6 октябрда Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоевнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида давлат чегараси тўғрисидаги, шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

Субакожоева бугунга келиб қирғиз-ўзбек чегарасининг яна 40 кмри белгилангани, лекин бу борадаги ишлар давом этаётганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамизки, 2 октябр куни Қирғизистон президенти Бишкекда 2017 йил 5 сентябрда имзоланган Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги қирғиз-ўзбек давлат чегараси тўғрисидаги шартномани ратификация қилишга доир қонунни имзолади.

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 28 сентябрда қабул қилинган. Сенат уни 4 октябрда маъқуллаган, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шу куннинг ўзида қонунни имзолаган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: