Ўзбекистон ва Қирғизстон президентларининг музокаралари расмий делегациялар иштирокида давом эттирилди

Дата: 09:37, 06-09-2017.

Тошкент. 6 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қирғизстон президентларининг музокаралари расмий делегациялар иштирокида давом эттирилди, деб хабар беради ўзбек етакчисининг матбуот хизмати.

“Халқларимиз ўртасида тарихан шаклланган қардошлик ва аҳил қўшничилик муносабатларини юксак қадрлаймиз. Айнан мана шу муносабатлар давлатларимиз ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда”, - деди Шавкат Мирзиёев. 

Хабарда айтилишича, Алмазбек Атамбоев Шавкат Мирзиёевни Қирғизистонга давлат ташрифи билан қутлаб, бу давлатларимиз ўртасида олий даражадаги мулоқотларнинг мантиқий давоми, томонларни қизиқтирган масалаларни муҳокама этиш учун қулай имконият эканини таъкидлади. 

Музокараларда ўзаро ва кўп томонлама муносабатларга оид долзарб масалалар муҳокама қилинди. Сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш хусусида фикр алмашилди. 

Ўзбекистон ва Қирғизстон президентларининг музокаралари расмий делегациялар иштирокида давом эттирилди.

Ўзбекистон ташқи сиёсатида Марказий Осиё минтақаси устувор аҳамиятга эга. Қирғизстон президенти Алмазбек Атамбоевнинг ўтган йил декабрда Самарқандга ташрифи ушбу музокараларнинг асос нуқтаси бўлиб хизмат қилди ва улар самарқанд учрашуви руҳида давом эттирилди.

“2017 йилнинг ўтган даврида мамлакатларимиз ўртасидаги товар айланмаси 60 фоизга ўсди”, - дейилади хабарда.

Президентлар учрашувда давлатлар манфаатларидан келиб чиққан ҳолда сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга келишиб олдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: