Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви дуранг билан якунланди

Дата: 13:15, 29-12-2014.

Тошкент. 29 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви дуранг (0:0) билан якунланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Футбол федерацияси маълумотларига кўра, 28 декабр куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААдаги ўқув машқ йиғини доирасида Ироқ терма жамоасига қарши иккинчи ўйинни ўтказди. Бу сафар учрашувда ҳисоб очилмади - 0:0.

Эслатиб ўтамизки, Ироқ билан режалаштирилган учрашувларнинг биринчисида Ўзбекистон миллий терма жамоаси минимал 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Жами декабрда Дубайдаги йиғин доирасида Миржалол Қосимов шогирдлари тўрт назорат ўйини ўтказдилар. Улардан биринчисида жамоа Иордания термаси устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қилди.

Таъкидлаш зарурки, БААдаги йиғин 29 декабрга қадар давом этади. Кейин терма жамоа Тошкентга қайтиб келади. 2 январ куни эса Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогида иштирок этиш учун Австралиянинг Сидней шаҳрига учиб кетади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: