Ўзбекистон ва Испания маданият ёдгорликларини сақлаб қолиш соҳасида ҳамкорлик қиладилар
Тошкент. 19 апрел. ЎзТАГ – Proyectos у Rehabilitaciones Kalam S.А испан компанияси ва Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий меърос объектларини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш бўйича бош илмий-ишлаб чиқариш бошқармаси ҳамда Туризмни ривожлантириш давдат қўмитаси ҳузуридаги Ipak Yo‘li Ofisi ҳамкорлик меморандуми имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Томонлар Ўзбекистон маданий меъроси объектларини тадқиқ қилиш, консервация ва реставрация қилиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар. Ҳамкорликнинг кейинги босқичи доирасида испан томони мамлакат ҳудудида маданий меърос объектларини ўрганиш режасини тайёрлаб, ўзбек ҳамкорларига тақдим этиди”, - деб таъкидлашди Туризмни ривожлантириш давдат қўмитасида.
Таъкидлаш зарурки, испан томони маданий меърос объектларини консервация ва реставрация қилиш бўйича энг таниқли ихтисослашган компаниялардан биридир. У 1987 йилда ташкил этилган бўлиб, бунга қадар Испания қироллик саройи, Франциядаги Сигуэнса, Сантьяго-де-Компостела, Альмерия, Куэнка, Кадис соборлари ва Латвия, Чили, Доминикан Республикаси, Куба ва бошқа жойлардаги маданий объектларни реставрация қилган.