Ўзбекистон ва Исроил сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказдилар

Дата: 13:16, 28-05-2014.

Тошкент. 28 май. ЎзТАГ – Кеча Исроилда Ўзбекистон Республикаси ва Исроил Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон ТИВдан хабар беришларича, томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда иккитомонлама муносабатларнинг ривожланиш истиқболлари, шунингдек, баъзи ҳудудий ва халқаро масалалар бўйича батафсил фикр алмашганлар.
Исроил ТИВнинг сиёсий масалалар бўйича бош директори биринчи ўринбосари Даниэл Кармон етакчилигидаги делегация вакилларига “Навоий” ва “Ангрен” ЭИҲларида кўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари, берилган имтиёзлар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, учрашувда халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро муносабатлар масалалари ҳам муҳкокама қилинди.
Умуман, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик давомида 15 ҳукуматлараро ва 3 муасасалараро келишувлар имзоланган. Икки мамлакат ўртасида тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, соғликни-сақлаш, таълим соҳаларида мутахассисларни тайёрлаш бўйича ҳамкорлик давом этмоқда.
Эслатиб ўтамизки, Исроил Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини 1991 йил декабрда тан олган эди. 1992 йил майда Ўзбекистонда ушбу мамлакат элчихонаси очилган эди. 1997 йилда Ўзбекистоннинг Тель-Авивдаги консуллиги элчихонага айлантирилди. Ўзбекистон Тель-Авив билан дипломатик муносабатларга эга дунёдаги 10 давлат қаторига киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: