Ўзбекистон ва Италия ССП ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди

Дата: 17:34, 29-10-2018.

Тошкент. 29 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Комо (Италия) вилояти Савдо-саноат палаталари (ССП) ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

25-26 октябр кунлари Ўзбекистон делегацияси Верона шаҳрида (Италия) XI Евроосиё иқтисодий форумида иштирок этди. Форум доирасида Комо вилояти ССП, йирик хорижий компаниялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилди.

Шунингдек, форум доирасида Ўзбекистон савдо-иқтисодий ва сармоявий салоҳиятининг тақдимотига бағишланган “Ўзбекистон ва Италия: келажакка қаратилган қўшма лойиҳалар” мавзусидаги махсус сессия ҳам бўлиб ўтди.

“Учрашувлар якунлари бўйича Ўзбекистон ва Комо вилояти (Италия) Савдо-саноат палаталари ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Шунингдек, Италиянинг S.T.& I. Spa тўқимачилик компанияси билан ҳам ҳамкорлик битими имзоланди. Мазкур битим Ўзбекистондаги тўқимачилик саноатини ривожлантиришда ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, илғор Италия тажрибасини жорий қилишни кўзда тутади” - дейилади Ўзбекистон ССП матбуот хизматининг хабарида.

Сурат манбаи: http://www.chamber.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: