Ўзбекистон ва Италия туризм соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар
Тошкент. 26 ноябр. ЎзТАГ – Италиянинг Анцио шаҳрида “Италия – Ўзбекистон: туризм соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари” мавзусидаги “доира суҳбати” бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбектуризм” МКдан хабар беришларича, учрашув AQ International италиян компанияси томонидан асос солинган “Luci nel Blu – 2014” (“Умид нури”) экологик лойиҳаси доирасида ташкил қилинди.
Ушбу лойиҳани Италия Атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ва Иқтисодий ривожланиш вазирликлари, Лацио ҳудуди ва Анцио шаҳри маъмуриятлари қўллаб-қувватлаганлар.
Ўзбек томонидан учрашувда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК, “Ўзбектуризм” МК қошидаги Туристик операторлар ассоциацияси ва Ўзбекистоннинг Римдаги элчихонаси вакиллари қатнашдилар.
Йиғилганлар Ўзбекистонда туризмнинг ривожланиши, хусусан, экотуризм ривожи, саҳро турлари, музликларга саёҳат, қўриқхона ҳудудларига саёҳат ҳақида маълумот берилди.