Ўзбекистон ва Италия ҳукуматлараро комиссияси ишчи гуруҳининг йиғилишини ташкил этиш масаласини муҳокама қилдилар

Дата: 22:20, 22-12-2016.

Тошкент. 22 декабр.ЎзТАГ – 20 декабр куни Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Италия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Андреа Бертотсси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИАИСВ матбуот хизмати хабар қилди.

“Учрашув чоғида икки ёқлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, 2017 йил 21 февралда Рим шаҳрида ўтказилиши кўзда тутилган савдо, иқтисод ва саноат масалалари бўйича Ҳукуматлараро комиссияси ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: