Ўзбекистон ва Канада иккитомонлама муносабатларнинг ҳолати ва устуворликларини муҳокама қилдилар

Дата: 12:14, 13-07-2016.

Тошкент. 13 июл. ЎзТАГ – Кеча, 12-июл куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Канада Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Жон Раналд Кёр билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар берди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Суҳбат давомида турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва устувор йўналишлари, жумладан томонларнинг ҳамкорликни янада ривожлантириш борасидаги таклифлари муҳокама қилинди.

“Элчи Ўзбекистон-Канада парламентлараро муносабатларининг чуқурлаштириш истиқболларини қайд этиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенатида бўлиб ўтган учрашув ва музокалардан олган таассуротларини сўзлаб берди”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, томонлар Ўзбекистон ва Канада ўртасида ўзаро манфаатли сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар алоқаларни янада фаоллаштиришга қаратилган муайян чораларни кўришга тайёрлигини тасдиқлашди.

Шунингдек, учрашувда халқаро кун тартибининг масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: