Ўзбекистон ва ХАГАТЕ ядро инфратузилмасини ривожлантиришда ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар
Тошкент. 3 июль. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва халқаро атом энергияси агентлиги (ХАГАТЭ) ядро инфратузилмасини ривожлантиришда ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ТИВ маълумотларига кўра, Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари, "Ўзатом" агентлиги бош директори Жўрабек Мирзамаҳмудов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 1-2 июль кунлари Вена (Австрия)га ташриф буюрди. Ташриф давомида делегация ХАГАТЭ вакиллари билан учрашувлар ўтказди.
"Музокарада Ўзбекистоннинг ХАГАТЭ билан ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон томони миллий ядро-энергетика дастурининг ривожланиш ҳолати, хусусан, биринчи атом электр станциясини қуриш, кадрлар тайёрлаш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий базани ривожлантириш бўйича лойиҳани амалга ошириш доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берди", - дейилади хабарда.
Таъкидланганидек, ўтказилган учрашув ва музокаралар якунида миллий ядровий-энергетика дастурини такомиллаштириш ва профессионал кадрлар тайёрлашга қаратилган қатор қўшма тадбирларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди. Бундан ташқари, "Ўзатом" агентлиги Австриянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан биргаликда 2019 йил сентябрь ойида ХАГАТЭнинг 63-Бош конференцияси доирасида алоҳида халқаро тадбир (side event) ташкил этиш бўйича ишлар бошлайди.
Сурат манбаи: ria.ru