Ўзбекистон ва Хитой $20 млрдлик шартномалар имзолайди

Дата: 09:34, 11-05-2017.

Тошкент. 11 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи доирасида қиймати $20 млрдлик 100 атрофида шартномалар имзолаш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбари матбуот котиби Асад Хўжаевнинг баёнотига асосланган ҳолда.

“Давлат ташрифи Хитой ҳукумати томонидан ташкил этилаётган “Бир қутб — бир йўл” катта форуми доирасида бўлиб ўтади. У 100 ортиқ давлат ва халқаро ташкилотларни ўзида жамлайди. Бизда форумга 40 дан ортиқ давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари савдо-иқтисодий ва бошқа масалаларни муҳокама қилиш учун келиши ҳақида маълумотлар бор. Ўзбекистон форумда фаол қатнашиши кутилмоқда”, - деб таъкидлади у.

Унинг сўзларига кўра, ўтган йилда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро товар  айирбошлаш ҳажми $4,2 млрдни ташкил этган, республикага $8 млрд миқдоридаги Хитой сармоя ва кредитлари жалб қилинган.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон раҳбарининг Хитойга сафари бугун, 11 май куни бошланди ва 15 майга қадар давом этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: