Ўзбекистон ва Хитой $6 млрдлик келишувлар имзоладилар

Дата: 17:13, 21-08-2014.

Тошкент. 21 август. ЎзТАГ – 20 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи доирасида ХХР Давлат кенгаши раҳбари Ли Кэцян билан учрашди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон президенти матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Ўзбекистон президенти Пекиндаги музокралар доирасида йигирмадан зиёд хужжатлар имзолангани, уларнинг умумий қиймати $5,2 млрдни ташкил этгани, шунингдек, $800 млнлик савдо шартномалари ҳам тузилганлигини таъкидлади. Келишувларнинг умумий миқдори $6 млрдни ташкил этган.

Эслатиб ўтамизки, илгари ЎзТАГ агентлиги Ўзбекистон ва Хитой 2014-2018 йиллларга мўлжалланган стратегик ҳамкорлик дастурини қабул қилишгани ҳақида хабар қилган эди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: