Ўзбекистон ва Хитой биргаликда бурғулуш қурилмалари ишлаб чиқаради

Дата: 10:56, 23-07-2015.

Тошкент. 23 июл. ЎзТАГ – Келаси йилда Ўзбекистон ва Хитой геологоразведка қудуқларини қазиш учун бурғулуш қурилмалари ишлаб чиқаришни режалаштирмоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат Геология қўмитасидан хабар қилишларича, бунга доир келишув Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Хитойга ташрифи доирасида тузилган. 2015 йил бошида Давлат Геология қўмитаси вакиллари хитой томони билан учрашиб, асосий таъсис хужжатларини тайёрлаганлар. Март охирида қўшма корхонанинг низом жамғармаси шакллантирилиб, апрелда янги “Hanjin DNB Equipments” қўшма корхонаси ташкил қилинган.

Биринчи уч йилда 20та шундай қурилмалар ишлаб чиқарилади. 2019 йилга бориб локализация даражасини 40% етказиш режалаштирилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: