Ўзбекистон ва Хитой биргаликда логистика марказлари қурадилар

Дата: 17:25, 17-04-2017.

Тошкент. 17 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Хитой икки мамлакат чегарасида биргаликда логистика марказлари қурадилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг Тошкентдаги пресс-клуб мажлисидаги чиқишига асосланган ҳолда.

“Ички темир йўлларнинг интенсив ривожланиши натижасида бизда хитой темир йўллари билан уланиш имконияти пайдо бўлди. Ўтган ҳафта Ўзбекистон делегацияси Хитойда бўлди ва икки мамлакат чегарасида автомобиль, келажакда темирйўл транспорти учун биргаликда логистика марказлари қуриш масаласини кўриб чиқди”, - деб таъкидлади у.

Унинг сўзларига кўра, Транскавказ автомагистралидан Руминия, Болгария, Россия портларига чиқиш учун фойдаланиш бўйича ҳам Озарбайжон ва Грузиялик ҳамкорлар билан муваффақиятли музокаралар ўтказилган. Шу орқали Ўзбекистон муҳим ҳамкорлари билан энг қисқа йўллар орқали савдо қилиш имкониятига эга бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: