Ўзбекистон ва Хитой эксперт-криминалистик соҳадаги ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқдилар

Дата: 16:59, 07-08-2019.

Тошкент. 7 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Хитой эксперт-криминалистик соҳадаги ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) бош эксперт-криминалистика маркази бошлиғи Н.Галипшиннинг Хитой Халқ Республикаси (ХХР)нинг Ўзбекистондаги элчихонаси қошидаги ХХР жамоат хавфсизлиги вазирлиги расмий вакиллари Лю Тунпин ва Ван Сюан билан учрашуви бўлиб ўтди", - дейилади ИИВ матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, учрашувда воқеа содир бўлган жойлардан моддий далилларни олиш самарадорлигини ошириш, автоматлаштирилган идентификация тизимларини жорий этиш, шунингдек, мутахассислар малакасини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

"Икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида эксперт-криминалистик фаолиятга доир йўналишларда ўзбек томонидан Ўзбекистон ИИВ Бош эксперт-криминалистика маркази ва ХХР жамоат хавфсизлиги вазирлигининг пулегильзотека, рақамли экспертиза ва ДНК лабораториялари фаолиятига оид моддий далиллар маркази ўртасида икки томонлама меморандум тузиш имконияти ишлаб чиқилиши таклиф этилди", - дейилади хабарда.

Шунингдек, учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди, ҳамкорликнинг асосий йўналишлари белгилаб олинди.

Сурат манбаи: mvd.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: